Непалдаги «Чаупади» қадимий урф-одат она ва икки боласининг бошига етди…

0

 

Яқинда Непалда «Чаупади» деб номланган қадимий урф-одатга ҳамон амал қилишлари ҳақида хабар бергандик. Одатга кўра, қизлар ва аёллар менструация бошлангандан то тугагунга қадар уйдан ҳайдаб чиқариларкан. Бу аҳволда уйда қолган аёл ёки қиз чорвага ва оила аъзоларига касофат келтиради деб ҳисобланаркан. Мана, худди ўша хабар исботини топди. Яқинда олис қишлоқлардан бирида яшовчи 35 ёшли Амба Бохара исмли аёл ҳам менструация ҳолати бошлангач, ўзи яшаб турган уйдан икки боласи билан ҳайдаб солинганди. Қаровсиз уйчада тунни ўтказишга маҳкум аёл 9 ва 12 ёшли ўғиллари совқотиб қолмаслиги учун олов ёқди. Хонанинг ойнаси ҳам йўқ эди. Уччовлари ҳам иссиқ элтиб ухлаб қолишди-ю, аммо оловдан таралган заҳарли тутун она ва болаларининг бошига етди. Улар бўғилиш оқибатида вафот этишди.

Бу ҳам етмагандек, олов она-болалар устига ёпилган кўрпага ўрлаб, аёлнинг оёқ қисми ҳам куйиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, қиш ойларида Непалдаги ҳаво ҳарорати тунлари 0 дан -2 даражагача тушиб кетади.

BBC News

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here