Россияда «КАМАЗ» котлованга тушиб кетиши туфайли икки нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди…

0

 

Шу йилнинг 10 январида Россиядаги «Сколково» инновацион маркази ҳудудида «ДорСтройСервис» компаниясига тегишли «КАМАЗ» кечаси соат тахминан 00: 45 да аввал металл тўсиқларни бузиб ўтиб, чуқурлиги 20 метрли котлованга тушиб кетган. Оқибатда икки нафар ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Улардан бирининггина шахсини аниқлашга муяссар бўлишди. У 38 ёшли ҳамюртимиз экан. Айнан шу инсон автомобил рулини бошқариб келаётган бўлган. Иккинчи ҳамюртимиз ҳайдовчининг кабинасида ўтирганди. Икковлари ҳам ўта оғир жароҳатлар олган. Афсуски, врачлар юртдошларимизнинг ҳаётини сақлаб қола олишмади.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳайдовчи кутилмаганда бошқарувни йўқотган. Натижада автомобил чуқурга ағанаган.

Ҳамюртларимизнинг яқинларига Оллоҳ сабр берсин! Ҳалок бўлганларни Яратганнинг ўзи раҳматига олсин!

podrobno. uz