Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистонда АЁҚШ тармоғини қуришни режалаштирмоқда

0

Россиянинг «Татнефть» компанияси Ўзбекистонда баҳор ойида АЁҚШ тармоғи қуришни режалаштирмоқда. Биринчи босқичда  Тошкент вилоятида 22 та ёқилғи қўйиш шаҳобчалари қурилади, деб хабар қилди РИА Новости вилоят маъмурияти вакилига асосланиб.

“Татнефть” лойиҳаси баҳор ойида бошланади. Биринчи босқичда Тошкент вилоятида 22 та АЁҚШ қуриш режалаштирилмоқда”, – деди маъмурият вакили.

У 2018 йил декабрь ойининг охирида Россия нефть компанияси Ўзбекистон адлия вазирлигида Нурафшондаги хом-ашё етказиб берувчи филиал “Татнефть-АЗС-Ташкент” МЧЖни рўйхатдан ўтказганини қўшимча қилди.

“Татнефть” Ўзбекистондаги АЁҚШларига ўз ёқилғисини етказиб беради. Тайёр маҳсулотларини сақлаш учун «Ўзнефтепродукт» АЖ резурвуарларини ижарага олади.

Sputniknews-uz.com