Сурхондарёда поезддан портловчи модда топилди

0

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни Туркманистон Республикасидан Ўзбекистон ҳудудига кириб келган юк поезди вагонларининг бирига жойлаштирилган портловчи модда ҳамда унинг бир дона детонаторини ушлаб қолди.

Тунги соат 2:00 да Ўзбекистон ҳудудига кириб келган юк поезди божхона назоратидан ўтказилган. Поезд таркибидаги вагонларнинг бирида, кўз илғамас жойда қизғиш рангдаги “Тротиловая шашка вес 200 грамм” номли портловчи модда топилган. унинг ёнида бир дона детонатори ҳам бўлган.

ЎзАнинг ёзишича, ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

 

qalampir.uz