Тез вақтларда Андроид тизимида ишловчи смартфонлар синхрон таржимонга эга бўлади…

0

 

 

Бу вазифани «Google Assistant» виртуал ассистенти аъло даражада адо этади. Агар сизга хорижлик одам қўнғироқ қилса, унинг тилига тушунмаслигингиздан хавотирланиб ўтирмайсиз. Смартфонни қўлингизга олиб, қўнғироқни қабул қилувчи яшил тугмачани боссангиз, кифоя, ассистент хорижлик суҳбатдошнинг гапларини сизнинг тилингизга таржима қилиб туради. Ассистент жами 27 та тилни синхрон тарзда таржима қилиш учун мўлжалланган.

Таржимон режимини ёқиш учун сиз «Эй, Google, фалон тилдан менинг таржимоним бўл!» десангиз етарли. Сунъий интеллект шу заҳоти синхрон таржимага тайёр туради. Тилни эса унинг ўзи белгилайди.

Эслатиб ўтамиз, «Google Assistant» ҳозирга қадар фақат «Skype-Skype» қўнғироқлари учун таржимон вазифасини ўтаб келган.

xabar. uz/ru

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here