Трамп хотини билан ажрашаётган «Amazon» асосчисига омад тилади

0

АҚШ президенти Дональд Трамп хотини билан ажрашаётган «Amazon» асосчиси Жефф Безосга омад тилади.

«Унга омад тилайман. Бу жуда ажойиб бўлади», — дея киноя қилди Трамп.

Олдинроқ Трамп Безос ва унга тегишли «The Washington Post» газетасини танқид остига олганди. Шунингдек, у АҚШ почта хизматидан «Amazon» компаниясидан жўнатмалар учун олинаётган тўловларни оширишни талаб қилган.

Манба: Daryo.uz