Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 12 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

 

12 январда эрталабоқ кечгача амалга оширадиган ишларингизни режалаштириб олинг. Шунда бошқа ишларга чалғиб хатоликларга йўл қўймайсиз. Оғир вазиятларда қолсангиз, ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Муҳаббатда оиласизлар шундай бир масъулиятли ҳаракат содир этадики, яқинлари ҳам ҳайратдан ёқа ушлаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз, яна яхши.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун курашга отланишингиз тавсия этилади. Лекин душманлар билан эмас, балки зарарли одатлар билан курашинг. Саломатлигингизга лоқайд муносабатда бўлишингиз, ишда дангасалик ёки аксинча жисмоний зўриқишни ҳаддан ошириш ҳам аҳволингиз аянчли кўринишга келишини таъминлайди. Муҳаббатда бузоқ буржи вакилларини майда кўнгилсизликлар кутади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

12 январ куни жасур ва ботирга айланишингиз зарур. Улар кўмагидагина ҳар қандай ишнинг мазасини қочира оласиз. Ўзингизга ишончсизлик иш бажаришингизда сизга душман вазифасини ўтайди. Кун давомида ҳамкасблардан бири билан орангизда дафъатан дўстликдан-да кучлироқ туйғулар пайдо бўлиши мумкин. Бу сизни албатта муваффақиятлар сари етаклайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш эсингиздан чиқмасин.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Атрофдагиларга юқоридан туриб муносабат юритманг. Димоғдорликни яқинингизга ҳам йўлатманг. Агар анчадан бери қандайдир хунук хаёллар юрагингизни эзаётган бўлса, дарҳол уларни миянгиздан ҳайдаб солинг. Уддалай олмасангиз, дўстларингизга мурожаат этинг. Ажаб эмаски, уларнинг ёрдами тегса. Кечқурун уйингизда қувончли бир ҳодиса юз бериши кутилмоқда. Тайёр тураверинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

12 январда шахсий ҳаётингизда пайдо бўладиган ташвишли лаҳзалар билан ўралашиб қолишингиз мумкин. Улардан халос бўлиш мушкул. Худодан сўранг. Имконият беришини тиланг. Интернетдаги алоқа қутингизни тез-тез текшириб туринг. Сизга кимдир сердаромад иш таклиф қилиб қолиши мумкин. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилмоқда. Сафар сизга моддий манфаат келтирмайди.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун иш масаласида бор истеъдодингизни ишга солишингиз керак бўлади. Истакларингиз, орзуларингиз шунга боғлиқ. Бусиз муваффақиятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўя кўрманг. Инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Бугун расмий никоҳдан ўтиш муваффақиятли кечади. Тантаналар бир умр ёдингизда сақланиб қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажани ўз вақтида олишлари тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

12 январ куни камтарликни йиғиштириб қўйинг-да, қатъият ва матонат, ўзингизга чексиз ишонч ҳисси билан иш бошланг. Ҳамкасблар орасида яқинда ишга кирганлари бўлса, профессионаллик қанақа бўлишини кўриб қўйсин, сиздан ўргансин. Оиласизлар кўчадами, ёки бошқа жойдами, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бу романтик характерга эга бўлишини унутманг. Молиявий масалада сизга албатта омад кулиб боқади.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Иш жараёнида тактикангизга ўзгартишлар киритишингизга тўғри келади. Ҳодисаларга, оламга реал кўз билан боқишга одатланинг. Айниқса, бизнесда, ижодда реаллик жуда керак бўлади. Бугун рўзғор жиҳозларини, электроника ва мебел харид қилиш омадли кечади. Шахсий ҳаётда баъзи дўстларимиз жуфтининг қариндошларидан бири билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолга яқин. Асабларни асранг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

12 январда камдан-кам ҳолларда кўришиб гаплашадиган танишларингиз сизни безовта қилишлари мумкин. Ҳойнаҳой, бошларига бирор ташвиш тушган бўлса, сиздан кўмак сўраб мурожаат этишса керак. Куннинг иккинчи ярмида бир нечта оригинал ғояларни ҳаётга тадбиқ этишингиз лозим бўлади. Молияда дўстлар билан ризқ бўлишиш фикридан йироқ бўлинг. Пул нафақат дўст, балки ота-болани ҳам ажратиш қувватига эга.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

Дуч келган одамга ишониб сир айтишдан, ишда шерикчилик қилишдан сақланинг. Тушдан сўнг янги бир хабар эшитишингиз кутилади. Бироқ бу хабарни узоқ муддат таҳлил этишингизга тўғри келади. Кечга яқин анчадан бери ҳал бўлмай келган ғоянгиз сизнинг фойдангизга ишлайди. Бу сизга бир дунё қувонч ва гармония ҳадя этиши тайин. Муборак бўлсин! Асосийси, уни дўстлар, танишлар, ҳамкасблар, яқинларингиз ёрдамисиз ҳақиқатга айлантирасиз.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

12 январда сиз барча жабҳада ғолиб бўласиз. Бу ҳақда нафақат ҳамкасблар ва дўстлар, балки бутун дунё аҳлининг қаршисида мақтансангиз ҳам арзийди. Ғолибликдан ташқари, сиз вужудингизда яна кўпгина энергияни сақлаб қола биласиз. Муҳаббатда шиддат зарур бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан аниқ ва тезкор ҳаракатларни кутади. Кечқурун йога ва медитация билан машғул бўлинг. Саломатлигингиз мустаҳкам тортади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Агар уззукун компьютер қаршисида ўтиришни режа қилмаган бўлсангиз, кунингиз омадли ўтади. Билинг, компьютер, интернет сизга фақат зиён етказиши мумкин. Ундан кўра, ҳаётий амалларни адо этинг. Зериксангиз, дўстлар билан учрашиб гаплашинг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида ошқозон ҳамда юрак сурункали хасталиги қўзғалишидан безовта бўлишлари мумкин. Дарров врач қабулига боринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади