Африка давлатларидан бири раҳбарининг ўғли бегуноҳ қизни 16 йил қулликда сақлаганликда айбланди…

0

 

57 ёшли Муҳаммад Туре хотини Дениз Крос-Туре билан бирга 2005 йилдан бери Американинг Техас штатига қарашли Саутлейк шаҳрида истиқомат қилган.

Шаҳар судининг 8 нафар аёл, 4 нафар эркакдан иборат ҳайъати аъзолари эр-хотинни айбдор деб топди. Улар 16 йилдан бери африкалик қизни қулликда сақлашган.

Маълум бўлишича, Муҳаммад Туре аслида Гвинея республикаси биринчи президенти Секу Туренинг ўғли экан. Муҳаммад 2005 йилдан бери Америкада яшайди. Ўша йилиёқ эр-хотин Саутлейкда 370 минг долларга ҳашаматли уй сотиб олган. Аммо Муҳаммад ҳеч қачон ишламаган. Хотини бир йилча авиакомпаниялардан бирида ишлаган-у, кейин бўшаб кетган. Шунга қарамай, ҳозир ҳам Америка банкларида эр-хотиннинг катта миқдорда пули бор.

Яқинда улар устидан гвинеялик қиз шикоят аризаси билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига мурожаат этган. Суд ҳайъати шуни аниқладики, қиз болалигида Гвинеядаги эски уйда оиласи билан бирга истиқомат қилган. Уйда ҳатто электр тизими ҳам бўлмаган. Отаси фермер эди. Онаси оилани боқиш илинжида бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланган. Қиз гоҳида мактабга бориб, маҳаллий манинка шеваси ҳамда француз тилини ўрганган.

2000 йили Муҳаммад бир неча номаълум кимсалар билан тил бириктириб, қизни қишлоғидан Саутлейкка олиб келтирган. Шундан бери 16 йил давомида қиз бу уйда овқат пиширган, уйларни йиғиштирган, кир ювган, эр-хотиннинг беш боласига қараган. Хизматлари учун эса бир цент ҳам пул тўлашмаган. Кетишга ҳам рухсат этишмаган. Хайриятки, қўшнилардан бири қизга бу уйни тарк этишда ёрдам берди. У қочиб чиққаниданоқ биринчи навбатда эр-хотин устидан судга шикоят аризасини тақдим этди.

Прокурорларнинг гапига қараганда, эр-хотин камида 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.

lenta. ru

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here