Австрия ва Германияда кучли қор бўронлари туфайли 12 киши ҳалок бўлди…

0

 

Ўтган якшанбада Германия ҳамда Австрияда бошланган кучли қор бўронлари жами 12 кишининг умрига зомин бўлди. Масалан, бир аёл қор уюмига йиқилиб ҳалок бўлган. Эркакнинг ўлимига бошига қорни кўтара олмай, синган дарахт шохи тушиши сабабчи бўлди. Бир неча киши тоғли ҳудудларда қор кўчкилари оқибатида ҳалок бўлган.

ГЎДАКНИНГ БОШИГА ЕТГАН ДАРАХТ

10 январ куни Баварияда 9 яшар гўдакнинг бошига дарахт қулаб тушган. Онаси фарзандини 40 дақиқадан кейингина топган. Афсуски, у жон бериб улгурганди. Чоршанба куни қор кўчкиси туфайли яна икки киши вафот этди.

ҚОР ТУФАЙЛИ ТИРБАНДЛИК

Германия кўчаларида кучли қор бўронлари натижасида узундан-узун автомобиллар тирбандлиги юзага келган. Тирбандликнинг узунлиги 35 километргача етган. Совуқ ҳаво туфайли тирбандликда ҳам 54 ёшли аёл оламдан ўтган.

Тюрингияда эса тирбандлик узунлиги 50 километргача чўзилиб кетди. Қизил яримой жамияти вакиллари ва полициячилар тирбандликда қолиб кетганларга ўз вақтида қайноқ чой, кўрпаларни ўз вақтида етказиб беришди.

Темир йўллар ҳам бир неча кун узилишлар билан аҳолига хизмат кўрсатди. Темирйўлчилар уч кун давомида рельслар устини қордан тозалаш билан машғул бўлишди.

ҚОР ОСТИДА ҚОЛГАН ТОМЛАР

Оттобрунн, Мисбах (Бавария) да кучли қор уйларнинг томларини ҳам вайрон қилган. Бутун қолган томлардаги қалин қорни ўт ўчирувчилар бригадалари тозалаб беришди. Уларга қутқарувчилар ҳам яқиндан кўмак беришганлиги ҳақида маълумот тарқатилган. Тиббиёт ташкилотлари, «Тез ёрдам» чилар жанговар ҳолатга келтириб қўйилган. Берхтесгаден (Бавария) да фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Мактаблар, олий ва ўрта махсус билим юртлари вақтинча ёпиб қўйилди.

Айтишларича, Кауфбойрен (Бавария) да бир аёл спиртли ичимликни ҳаддан зиёд истеъмол қилиш оқибатида қўлида чақалоғи билан катта кўчада ётиб қолган. Чақалоғи енгил кийинтирилгани сабабли совуқда сал қурса ўлиб қолаёзди. Уларни ўткинчилар саъй-ҳаракатлари билан қутқарувчилар дарҳол тиббиёт муассасасига олиб кетишди.

germania. one