Германияда 16 яшар қиз ўлдириб кетилган. Бунда қизнинг отасидан гумонсирашмоқда…

0

 

 

Ашшаффенбурглик 16 яшар қиз Мезгин Нассан 2017 йил 4 май куни ўзи ўқийдиган билим юртидан уйга қайтаётганда, изсиз ғойиб бўлган. Кейинчалик унинг жасадини ўрмон ичкарисидан топишди. Полициячиларнинг айтишича, жасаднинг ёнида сумка ва шахсий буюмлари бўлган. Қотилликни эса қизнинг отаси 44 ёшли Ҳошим Нассан амалга оширган бўлиши мумкин.

Қиз ғойиб бўлгунга қадар отаси қизи билан шафқатсизларча муносабатда бўлгани учун 9 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Айтишларича, у қизининг янги севгилисини ёқтирмас экан. Улар турмуш қуришларига қарши бўлган экан. Мезгин ғойиб бўлгач, бир ой ўтиб Ҳошим Нассан ўша йигитни топиб пичоқлаган. Хайриятки, врачлар 23 ёшли Шехо Р. исмли бу йигитнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Расмий хабарларда айтиладики, Ҳошим Нассан оиласи билан 2015 йили Суриядан қочоқ сифатида Германияга келган. Қизи изсиз йўқолгач, унинг ўзи ҳам йўқолиб қолди. Аниқлашларига кўра, ҳозир Ҳошим Туркияда жон сақламоқда.

Қотиллик сабаблари эса у қўлга олингандан кейин маълум бўлади. Германия полицияси Ҳошим Нассанни топган, ёки қаердалигини айтган одамга 10 минг евро миқдорида мукофот пули ваъда қилган.

germania. one