КАСАЛХОНА ЎЛИКХОНАСИДА ТИРИЛИБ, ЯНА МУРДАГА АЙЛАНГАН АЁЛ…

0

 

Шу йил 11 январида Россиянинг Амур вилоятига қарашли Васильевка қишлоғида яшовчи, 1956 йили туғилган аёл спиртли ичимликни ҳаддан зиёд кўп ичиш оқибатида оламдан ўтди. Қўшнилари зудлик билан «Тез ёрдам» чақиришди. Аёл касалхонага олиб кетилди. Врачларнинг айтишича, у нафас олмасди. Оламдан ўтганидан юраги урмаётгани ҳам дарак бериб турарди. Дарҳол аёлни ўликхонага жойлаштиришди. Қариндошлари эса дафн маросимига ҳозирлик кўра бошлашди.

Ўликхона санитаркаси марҳуманинг оёқларига рақам битилган қоғозни бойлаётганда, дафъатан аёл тирилиб кетди. Бу манзарадан санитарканинг ўзи ҳам сал қурса ўлаёзди.

Аёлни жонлантириш бўлимига олиб киришди. Врачлар икки соат давомида аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилишди. Имкони бўлмади. Бу гал аёл ростакамига оламдан ўтди.

Текширувлар шуни кўрсатдики, у спиртли ичимликдан заҳарланган ва бунинг устига совуқда узоқ вақт қолиб кетган. Буни эса тиббиётчилар ўлимга йўйишган. Агар ҳақиқатга яқинроқ борилса, бу аёл ҳойнаҳой ҳушига келгач, ўзини ўликхонада кўриб қўрқиб кетган ва бу кейинчалик ўлимга сабаб бўлган чиқиши мумкин. Тағин худо билади.

Астағфирилло!!!

«Амур28. инфо»