Наманган вилоятида 23 ёшли йигит ўзини осиб қўйди…

0

 

Фожиа 9 январ куни тахминан соат 15: 00 да Наманган вилоятига қарашли Косонсой туманида содир бўлган. Исми-шарифи маълум қилинмаган 23 ёшли йигит ўзи яшайдиган уйда ўзини осиб қўйган. Маълумот беришларича, бундан олдин у фермер отасининг ўрнига ҳокимиятдаги мажлисда иштирок этган. Мажлисдан чиқиб уйга қайтгач, жонига қасд қилган.

Ҳозирча йигитнинг ўлимига ҳокимиятдаги мажлис даҳлдорми-йўқми номаълум бўлиб турибди. Айни пайтда ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

upl. uz