Наврўз байрами арафасида Ўзбекистонда 100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилади…

0

 

 

Шу мазмундаги фармонга мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев имзо чекди. Янги банкнот 2019 йил Наврўз байрами арафасида муомалага чиқарилади.

Хабарларга қараганда, республика Марказий банки ва молия вазирлиги ушбу лойиҳани ишлаб чиқиб, ўтган ойда Сенатга тақдим этганди.

100 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиққач, бошқа йирик пуллар чиқарилмайди ва деноминация эълон қилинади.

Банк-молия тизими мутахассисларининг таъкидлашича, 100 000 сўмлик пуллар муомалага чиқса, фуқароларнинг пул санаш учун сарфланадиган вақти тежалади, шу билан бирга қоғоз ҳамда бўёқ иқтисод қилиб қолинади.

ca-news. org

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here