Нигерия шаҳзодасининг 50 ёшли беваси энди мамлакат қонунига кўра унинг укасига турмушга чиқиши керак…

0

 

Россиянинг Череповец шаҳрида яшовчи 50 ёшли Наталья Веденина ва 33 ёшли Нигерия шаҳзодаси Габриэль Сегун Аджайи жуда аҳил яшашган. Бир-бирларини севишган. Бир ярим йил олдин ўртада эгизак фарзандлар дунёга келган. Шаҳзода Череповецга кўчиб ўтгач, уч ой ичида рус тилини ўрганиб, тракторчиликка ўқиди ва иш бошлади. Афсуски, 2018 йил октябрида Череповецдаги тунги клублардан бирида шаҳзода дафъатан оламдан ўтди. У ўткир инфарктга учраган экан.

Эрининг ўлимидан кейин Наталья икки эгизакни ва марҳум эрининг 30 яшар укасини боқиш учун талабалар буюртмасига кўра турли чизмалар чизади. Бундан ташқари, давлатдан ногиронлик пенсияси ҳам олади. Ана шу пулларга икки бола ва қайнисини боқиб келмоқда.

Аммо Нигерия қонунларига кўра, эри ўлгач, аёл киши марҳумнинг ука ё акасига турмушга чиқиши лозим. Наталья эса буни сира хоҳламаяпти.

— Мен ҳали эримни йўқотганимдан бери ёлғизликка кўникмадим, — дейди Наталья Веденина. — У эсимга тушса куйиблар кетяпман. Укасига эса сира турмушга чиқа олмайман. Унга хотин бўлиб яшашни кўз олдимга келтирсам, даҳшатга туша бошлайман…

Айтишларича, марҳум шаҳзоданинг қариндошлари дафн маросимига кела олишмабди. Россияга учадиган самолётларнинг чиптаси қимматлик қилибди.

lenta. ru