Тошкент шаҳрида мактаб ўқувчилари қариндошининг 24 минг доллар пулини ўғирлаб қочди…

0

 

Шаҳарнинг Олмазор туманидаги №261- ўрта мактабнинг икки нафар 11- синф ўқувчилари қариндошининг жами 22 минг доллар, 15 миллион сўм пулини ўғирлашди-да, пулларни «Айфон» смартфони, машина, кийим-кечак сотиб олиш, ресторанда кўнгилхушлик қилишга сарфлаб юборишди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўғирликка қўл урганлардан бири отаси учун «ВАЗ 2111» автомобили ҳамда зотли ит ҳам сотиб олди. Бу билан ҳам ўғрилар тўхтаб қолишмади. Қўшнилардан бириникига кириб, ноутбук, техника воситалари ва қимматбаҳо атир-упаларни ўмариб кетишди.

Афсуслар бўлсин, ўғри ўқувчилардан бирининг отаси бу шармандаликка чидай олмай дастлабки суд жараёнида вафот этди.

Олмазор туман жиноят суди судьяси Мусо Юсупов ўғриларнинг ёшини, ўғирланган пуллар ва буюмлар эгаларига қайтарилиши ва муқаддам судланмаганини ҳисобга олиб уларни озодликдан маҳрум этмади.

uznews. uz/ru