«Ғаройиб ҳодисалар изидан»: «ҚУДУҚ УСТИДАГИ АРВОҲ»

0

 

 

Яқинда Россиянинг жанубий вилоятларидан бирига қарашли қишлоқдаги қудуқ тепасида арвоҳ билан рўбарў бўлишди. Бу ерга ташриф буюрганлар қудуқни, умуман қишлоқ манзарасини видеокамера ёрдамида суратга туширишганди. Кейинчалик ёзувни текшириш жараёнида даҳшатли ҳодисага гувоҳ бўлишди. Қудуқ тепасида оппоқ, одам шаклидаги, аммо кичик бир шарпа гоҳ пайдо бўлар, гоҳ кўздан йўқоларди. У ҳавода муаллақ турган ҳолда ўнгдан чапга парвоз қиларди.

Мутахассислар бу шарпа арвоҳ эканига шубҳа йўқлигини таъкидлашди. Уларнинг гапига қараганда, арвоҳ қачонлардир шу қудуқ ёнига келиб оламдан ўтган одамга тегишли экани тайин. Энди у ўзининг безовталигини қудуққа ташриф буюрганларга намойиш эта бошлаган бўлиши мумкин.

esoreiter. ru