Бугун Осиё Кубогида 4 та ўйин ўтказилади

0

Бугун, 16 январь куни Осиё Кубоги мусобақасининг 3-тури доирасида тўртта учрашув бўлиб ўтади.

«C» гуруҳи

Жанубий Корея — Хитой 18:30

Қирғизистон — Филиппин 18:30

«C» гуруҳида Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги баҳсда гуруҳ пешқадами аниқланади. Иккинчи баҳсда Қирғизистон термаси Филиппин билан ўйнайди.

«D» гуруҳи

Эрон — Ироқ 21:00

Вьетнам — Яман 21:00

«D» гуруҳида ҳам Эрон ва Ироқ терма жамоалари 6 очкодан жамғаришган ва уларнинг бугунги баҳсида гуруҳ ғолиби аниқланади. Иккинчи баҳсда вьетнамликлар Яман терма жамоаси билан куч синашади

 

xabar.uz