Олой бозорида пенсионер кампирни 13, 500 долларлик тилла тақинчоққа тушириб кетишди…

0

 

Самарқандлик И. А. исмли аёл Тошкент шаҳридаги Олой бозорида пенсионер кампирдан жами 13, 500 долларлик тилла тақинчоқлар сотиб олганди. Аммо аёл фирибгар чиқиб қолди. Кекса онахонни алдаб конвертга чиройли қилиб қирқилган оддий қоғозларни жойлаб қўйган экан. Онахон соддалик, ишонувчанлик сабаб бўлибми конверт ичини очиб кўра қолмабди. Аёлнинг лафзига ишонибди.

Лекин «Бузоқнинг югургани сомонхонагача» деган ҳикмат беҳуда айтилмаган. Фирибгар аёл қўлга олинди.

Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.