ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВГА “БАҒИШЛОВ”

2

 

* * *

 

Шавкат ака, ҳорманг десам,

«ҳорманг»ларим хоритмасин,

Меҳр тўла нигоҳингиз,

Ўзбегимни қаритмасин.

Оллоҳ сизни бериб қўйди,

Дунё бизни кўриб қўйди.

Парвардигор сизни биздан,

Бизни сиздан наритмасин.

 

* * *

 

Амир Темур изларини

Минг тавоблар қилмоқдасиз,

Ватангадо қолмас энди

Миллатга эрк бермоқдасиз,

Орзулар-у, умидлардан

Янги дунё қурмоқдасиз,

Шавкат ака, ҳорманг десам,

«Ҳорманг»ларим хоритмасин,

Парвардигор сизни биздан,

Бизни сиздан наритмасин.

 

* * *

 

Кунлар кунга уланяпти,

Тотли тонглар тиланяпти,

Сиз узатган умид, эвоҳ,

Бахт болига беланяпти,

Бизнинг юрт ҳам янги замон,

Кимхобига ўраняпти.

Шавкат ака, ҳорманг десам,

«Ҳорманг»ларим хоритмасин,

Парвардигор сизни биздан,

Бизни сиздан наритмасин.

 

* * *

 

Энди ортга қарамасмиз,

Саробдан сув сўрамасмиз,

Сароб учун саробликдан,

Бошқасига ярамасмиз,

Биз ёвга ҳам алҳамдиллоҳ,

Ёмонликлар тиламасмиз,

Шавкат ака, ҳорманг десам,

«Ҳорманг»ларим хоритмасин,

Парвардигор сизни биздан,

Бизни сиздан наритмасин.

 

* * *

 

Ранжимангиз, мен нотавон,

Сизни дуо айлай дедим,

Қўлда қалам, мадҳингизни,

Би-ир беармон куйлай дедим,

Халқ ҳақинда ўйласам-да,

Фақат сиздек ўйлай дедим,

Шавкат ака, ҳорманг десам,

«Ҳорманг»ларим хоритмасин,

Парвардигор сизни биздан,

Бизни сиздан наритмасин.

Олимжон ҲАЙИТ

 

 

2 ФИКРЛАР

  1. Илҳом ШЕР

    Ўзлигимдан жудо қилган муҳаббатдир,
    Гоҳ куйдириб адо қилган муҳаббатдир.
    Нима гуноҳ юрагимда, дўсти азиз,
    Юрагиммас, хато қилган муҳаббатдир!

    Дўстижоним, девона деб билма мени,
    Йўқ айбимни гарданимга илма мени,
    Ҳар бир куним наврўз мисол ўтсин десанг,
    Ўз ҳолимга қўйгин, йўқлаб келма мени!

    Отам айтар, ўша сенга сирдош бўлар,
    Онам айтар, ёлғизликда йўлдош бўлар.
    Ёлғонларга ишонтирмоқ бўлар дўстим,
    Кечаси ой, кундузи бир қуёш бўлар!

    Менга аза, ғанимларга байрам бўлди,
    Муҳаббат деб икки кўзим пўрнам бўлди.
    Ёлғон сўзлаб гуноҳларга ботма дейди,
    Ўша гапни менга айтган аммам бўлди!

    Дунё ўйинларин ўйлаб ўйим ёнар,
    Ёзилмаган қанча шеърим, куйим ёнар.
    Нима гуноҳ юрагимда, билмай қолдим,
    Юрагимга қўшилибон уйим ёнар!

Comments are closed.