Юқори Чирчиқ туманида муаллимларни мажбуран газета-журналларга обуна қилишаётган экан…

0

 

Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги қошидаги ҳуқуқ-назорат хизмати вакиллари Тошкент вилоятидаги Юқори Чирчиқ туманига қарашли №31- ўрта мактабда мамлакатимиз президентининг фармонига зид равишда иш тутилаётганини аниқлади. Мактаб директори муаллимларни газета-журналларга мажбурий тарзда обуна қилдираётган бўлиб чиқди. Айтишларича, директор ҳар бир муаллимга маошидан 200 минг сўмдан пул топширишни тайинлаган. Синф раҳбарлиги борлар эса бундан ташқари яна 300 минг сўмдан пул топширишлари мажбурий этиб қўйилди. Пуллар айнан газета-журналларга обуна бўлиш учун мўлжалланган. Фақат муаллимлар маоши кечиккани сабабли улар талаб қилинган пулларни директорга топшириб улгуришмабди.

Ваҳоланки, мамлактимизда муаллималарни мажбурий тарзда оммавий ишларга, газета-журналлар обунасига ва яна бошқа уларнинг компетенциясига кирмайдиган тадбирларга жалб этиш шахсан президентимиз томонидан тақиқлаб қўйилган. Афсуски, айрим раҳбар лавозимдаги шахслар ушбу тақиқловга қарши иш тутишда давом этмоқда.