Афсуслар бўлсин! Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак ҳамюрт аёлни шафқатсизларча калтаклади…

0

 

Айни пайтда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар полициячилари икки муҳожир ўртасида содир бўлган жанжал юзасидан суриштирув ишларини олиб боришмоқда. Расмий маълумотларга қараганда, шаҳарнинг Невский туманидаги ертўлалардан бирида ўзбекистонлик ҳеч қаерда ишламайдиган муҳожир фаррош бўлиб ишловчи ҳамюрт аёл билан жанжаллашиб қолган-у, шафқатсизларча калтаклаган. Полициячиларга шаҳардаги касалхона врачлари хабар беришди. Улар таъкидлашдики, касалхонага ўзбекистонлик 31 ёшли аёл ўта оғир аҳволда олиб келинган. Аёл кўкрак қафасининг чап қисмидан жиддий жароҳат олган, суяклари синган ва юз қисми кучли зарбалар туфайли кўкариб кетган.

Айбдорни қўлга олишди. У 1987 йили Ўзбекистонда туғилган. Айни пайтда ҳеч қаерда ишламас экан. Ўзининг тан олиб айтишича, фаррош аёл ҳамюрти билан номаълум сабабларга кўра жанжаллашиб қолган ва ҳақиқатан уни аёвсиз калтаклаган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари яқин кунларда муштумзўрга нисбатан жиноий иш қўзғатишни режалаштирган.