«Реал» сўнгги 6 йилда энг ёмон натижасини қайд этди

0

«Реал» клуби Испания Кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Леганес»га қарши ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазди (дастлабки баҳсда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди).

Бу мадридликларнинг жорий мавсумда барча мусобақалардаги 10-мағлубияти бўлди. Сўнгги марта «Реал» бундай салбий кўрсаткични 2012/13 мавсумида, Гуус Ҳиддинк қўл остида кўрсатиб, 11 марта ютқазган эди, деб хабар беради Gracenote.

Бундан ташқари, «Реал» жорий мавсумда барча мусобақаларда ўз дарвозасидан 37та тўп ўтказиб юборди. Бу Ла Лига клублари орасида «Уэска»дан (44) кейинги иккинчи энг ёмон натижадир.

Айни пайтда «Реал» Ла Лига жадвалида пешқадам «Барселона»дан 10 очко ортда қолган ҳолда, 4-ўринни эгаллаб турибди. Испания Кубогида эса чоракфиналга чиққан.

 

tribuna.uz