Тавба! Қонунлар худди бузиш учун чиқарилгандек…

0

Реклама тўғрисидаги қонуннинг 17-моддасини ўқиб, ҳозирда бузилмаётган қисмини тополмадим. Сизчи?

– Телерадиоташкилотлар учун рекламага ажратилган кўрсатув вақти кўрсатувнинг ҳар бир соатига 10 фоиздан ошиб кетмаслиги керак….

– 45 минутдан ортиқ давом этадиган концерт-томоша ва спорт дастурлари, кино- ва телефильмлар реклама учун тўлиқ 45 минутлик вақт оралиғида кўпи билан бир марта узиб қўйилиши мумкин….

– Болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда реклама тақиқланади.

– Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.

– Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади.

Zarnews.uz