ТЎҒРИ ЙЎЛГА ҚАЙТГАН АРИСТОН… (ёхуд қасамхўрлик яхшиликка олиб келмайди)

0

 

Сингапурда кўпчилик ишониб-ишонмайдиган воқеа содир бўлди. Қамалиб чиқиб, юк ташувчи бўлиб ишлаётган 23 ёшли Жейк Тань исмли собиқ аристон ўз бригадаси билан мижозлардан бирига эски уйдан янги уйга кўчиб ўтишда кўмаклашаётганди. У қамоқдан чиққач, шундай бригада ташкил қилган. Бригада аъзолари ўзлари мижоз топиб, уларнинг юкларини бир жойдан иккинчи жойга элтиб бериш ҳисобига кун кўради.

Хуллас, Жейк эски уйдаги буюмларнинг барчаси ташиб бўлингач, негадир иккинчи қаватни яна бир бор кўздан ўтказишни маъқул кўрди. Хоналарни назардан ўтказаётганда, бир бурчакда қисилганча ётган қора пакетга кўзи тушди. Пакет ичида нимадир бор эди. Қўлига олиб кўрса, пул экан. Санаб боқди. Нақд 50 минг Сингапур доллари. Жейк бу пулларни ҳеч кимга индамасдан киссасига солса ҳам биров билмасди. Аммо турмадаги ҳаётдан кейин ҳалол яшашга қасам ичган экан. Қасамни бузишни хоҳламади.

Пулларни тийин-тийинигача эгасига топширди.