Грузияда табиий газ портлади. Қурбонлар 4 киши…

0

 

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳридаги тўққиз қаватли уйда кучли табиий газ портлаши содир бўлган. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлган, етти киши жиддий жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Грузия соғлиқни сақлаш вазири Давид Сергеенконинг айтишига қараганда, ҳалок бўлганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам бор.

Фожиа муносабати билан 17 январ мамлакатда мотам куни деб эълон қилинди.