Ўтган йили энг кўп эгизак қайси вилоятда туғилганини биласизми?

0

2018 йилда Давлат хизматлари агентлиги томонидан 773 522 та туғилишлар қайд қилиниб, бу кўрсаткич 2017 йилга нисбатан 51 428 тага ёки 7,1 % кўпайган, шундан 24 111 таси 2018 йилгача туғилган болаларнинг туғилишидир.

2017 йилга нисбатан 2018 йилда ўғил болаларнинг туғилиши 27 207 тага (7,2 %) ва қиз болаларники 24 223 (6,9%) тага кўпайган.

Республика бўйича 14 176 марта икки ва ундан ортиқ эгизаклар туғилган бўлиб, бу умумий туғилишлар сонидан 3,7% ташкил қилади. Самарқанд вилоятида республика миқиёсида энг кўп 1 782 нафар эгизак туғилгани қайд қилинган.

2018 йилда туғилган қиз болаларга энг кўп «Солиха» исм берилган бўлса, ўғил болаларга энг кўп «Мустафо» исми берилган.