Хитойлик полициячи узоқ иш вақти туфайли вафот этди

0

Хитойнинг Чунцин шаҳрида полициячи Цзян Жуйхуа ўз иш хонасида вафот этди. Суткалаб давом этган навбатчилик сабаб унинг юраги тўхтаб қолди, деб ёзади «Daily Mail».

Марҳумнинг ҳамкасблари унинг узоқ вақт хонадан чиқмаётганини сезиб хавотирга тушишган. Эшикни очишганда унинг ерда ҳушсиз ётганини кўришган. Полициячи дарҳол касалхонага ётқизилган, аммо ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Шифокорларнинг маълум қилишича, у мияга қон қуйилишидан вафот этган. 55 ёшли Цзян полицияда 1986 йилдан буён ишлаб келган. Ушбу ҳодиса мамлакат ижтимоий тармоқларида турли муҳокамаларга сабаб бўлди, одамлар иш вақтини қисқартириш лозимлигини таъкидлашмоқда.

 

xabar.uz