Зоминда бешикдаги бола ёнғинда вафот этди

0

2019 йилнинг 15 январь куни соат 09.03да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар келиб тушган.

Хабар асосида зудликда 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, улар соат 09.10 да воқеа жойига етиб келган. Воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида уйнинг ётоқхонасида 2 кв.м. майдонда гилам, кўрпа ва бешик ёнаётганлиги аниқланиб, ёнғин шу заҳоти бартараф этилган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда бешикдаги болани ностандарт электр иситиш мосламасига яқин қўйиб, уни назоратсиз қолдирилишидан ёнғин содир бўлганлиги, шунингдек, хонадон соҳибаси буни сезиб қолиб, бешикдаги жароҳатланган ўғлини шифохонага олиб кетганлиги маълум бўлган. Лекин кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан уй эгасининг фарзанди 2018 йилда туғилган М.Д. шифохонада вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.