НАРИГИ ДУНЁДАН КЕЛГАН ХАБАР…

0

 

Американинг Колорадо штатида яшаган экстрасенс 29 ёшли Кристл Энн Рейзингер 2016 йил 13 июлида изсиз ғойиб бўлган. Полициячилар, кейинчалик телевидение ходимлари, қутқарувчилар, кўнгиллилар штатнинг ҳар бир нуқтасини обдон титкилаб чиқишган. Экстрасенснинг жасади ёки из топа олишмади. Гўё Рейзингер буғга айланган-у, ғойиб бўлган. Аммо орадан маълум вақт ўтгач, экстрасенс яқинларига арвоҳ тусида кўриниш бериб жасадини қидириб топишларини илтимос қила бошлаган. Айниқса, 5 яшар етим бўлиб қолган қизчаси Каша, энг яқин дугонаси Эми Ирвинлар анчадан бери Кристлнинг арвоҳига рўбарў бўлишади. У худонинг қудрати билан овоз чиқарган ҳолда ҳар гал бир нарсани илтимос қилади.

«Илтимос, жасадимни қидириб топинглар!..»

Эми бу ҳақда полиция ходимларига ҳам хабар берган. Қидирувлар қайта-қайта янгиланган. Ҳозир эса кимда-ким Кристлнинг жасадини топса, ёки қаердалигини айтса, 20 минг доллар мукофот пули ваъда қилишган. Шунга қарамай, жасад ҳануз топилмади. Арвоҳ эса бегуноҳ гўдакни қўрқитишда, дугонасини безовта қилишда давом этмоқда.