Тожикистонлик тадбиркор Ўзбекистонда чипс ишлаб чиқарувчи корхонани очди

0

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Самон Турон” МЧЖ инвестиция лойиҳаси асосида тожикистонлик тадбиркор Суҳроб Ризаев ташаббуси билан ташкил этилган. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Корхонада маккажўхори ва картошка қаламчалари ишлаб чиқарилади.

20 нафар йигит-қизнинг бандлиги таъминланган корхонада келгусида иш кўламини кенгайтириш ҳисобидан қўшимча 20 иш ўрни яратилади.