Тошкент шаҳрида 17 яшар ўсмир стомотология клиникасидаги темир сандиқни пули билан қўшиб ўмариб кетди…

0

 

Ўғирлик жинояти Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида содир этилган. 17 ёшли ўсмир (исми-шарифи маълум қилинмаган) стомотология поликлиникасига кириб, темир сандиқни ўғирлаб кетган. Сандиқда эса нақд 27, 4 миллион сўм пул бор эди. Клиника мутасаддилари ўғирлик жинояти содир этилганини ўз вақтида илғаб, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотига хабар беришди.

Кўрилган тезкор тадбир натижасида ўғри қўлга олинди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тахмин қилишларича, ўсмир бу жиноятни моддий жиҳатдан қийналгани сабабли амалга оширган бўлиши мумкин.