Ўзбекистонда 2018 йилда эгизаклар статистикаси ва энг оммавий исмлар

0

2018 йилда ўғил ва қиз болаларга энг кўп қўйилган исмлар маълум бўлди.

«Ҳуқуқий ахборот» телеграм-боти хабарига кўра, ўтган йил давомида 7785 нафар ўғил болаларга Мустафо, 7030 нафар қизларга эса Солиҳа дея исм берилган. Шунингдек, республика бўйича туғилган эгизаклар сони ҳам айтилган.

Ўзбекистонда 2018 йилда 14 176 нафар эгизаклар дунёга келган. Энг кўп эгизаклар (1782 нафари) Самарқанд вилоятида туғилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистонла чақалоқларга қўйилган энг оммавий исмлар – Мадина (5678) ва Азизбек (5674) бўлган.

Республикада 2017 йилда 14382 нафар эгизак туғилган. Бу умумий туғилишларнинг 1,9 %ни ташкил қилади.

Шунингдек, 2017 йил давомида Ўзбекистонда 138 оилада уч эгизак ва бир Андижон вилоятининг шаҳристон туманида бир оилада тўрт эгизак туғилган.

sputniknews-uz.com