КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

 

— Аёл эркакка дўст бўлиши мумкинми?

— Мумкин. Фақат бу ҳақда ўзи билмагани маъқул.

 

* * *

 

Эр-хотин тиш дўхтирига келишди.

— Наркоз билан олайми тишни? — сўради врач.

— Наркозсиз, — жавоб қилди эр.

— Хайрият! — кулди врач. — Ниҳоят жасур эркак ҳам топилди-я!

— Хотинжон, ўтир! — мулойимлик билан деди эр.

 

* * *

 

Аёл аввалига янги танишган йигити уни театр, киноларга олиб боришини истайди, шу баҳонада бу йигит билан учрашиш керакми-йўқми, аниқламоқчи бўлади. Йигит эса ўзи танишган қизни дастлаб уйига олиб боришни хоҳлайди. Шу баҳонада бу қиз билан кино, театрларга бориш керакми-йўқми, аниқлаб олмоқчи бўлади.

 

* * *

 

Ҳайвонот боғи директори қараса, филлардан бири қаттиқ йўтала бошлабди. Унга бир челак шароб ичириб юборганди, йўтали тўхтади-қўйди. Аммо бошқа қафасдаги филлар бараварига йўтала бошлашди.

 

* * *

 

Ўрмон. Эр-хотин қўзиқорин териб юришарди. Хотин оқ қўзиқорин топиб олди-ю, эрига қичқирди:

— Дадаси, бу еб бўладиган қўзиқоринми?

— Ҳозирча сен уни пиширганинг йўқ. Демак, еса бўлади.

 

* * *

 

Эр-хотин қўлларида катта сумка билан вокзалга келишди. Эр елка қисиб деди:

— Афсус, пианино эсдан чиқибди-да!..

— Ие, жинни бўлганмисиз?

— Жинни бўлганим йўқ. Поезд чиптаси билан санаторийга берилган йўлланма пианинонинг устида қолиб кетибди.

 

* * *

 

Эр хотинига деди:

— Ҳадеб минғиллайверма! Ортиқча нарсаларга пул сарфлаяпсанмиш… Қани ортиқча нарсага пул сарфлаганим?

— Ўт ўчирадиган ускуна-чи? Кераксиз нарса эмасми ўша? Сотиб олганингизга олти йил бўлди, ҳали бирор марта фойдаланганимиз йўқ!

 

* * *

 

Врач аёлдан сўради:

— Нега узоқ вақт текширтиришга келмадингиз?

— Мен… Касал эдим…

 

* * *

 

Врач беморга қандай ташҳис қўйишни билмай гаранг эди. Охири у бемордан сўради:

— Илгариям шу ерингиз безовта қилиб турармиди?

— Ҳа, беш йил олдин безовта қилганди.

— Ҳа-а… Демак, қайталанибди-да!

 

* * *

 

Бир беморнинг ҳасратидан:

— Тиш дўхтирини қанча боқма, барибир оғзингга қарайверади!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади