«Чимён» МДҲдаги энг сара тоғ-чанғи курортлари ўнталигидан жой олди

0

МДҲ туризм бозорини таҳлил қилиб борувчи «ТурСтат» агентлиги 20 январь – Бутунжаҳон қор куни муносабати билан интернет фойдаланувчилари ўртасида сўровнома ўтказиб, қишки таътилларни аъло даражада ўтказиш мумкин бўлган тоғ-чанғи курортлар рейтингини тузди.

Агентликнинг қайд этишича, сўровномада Беларуснинг Минск вилоятидаги «Логойкс» ва «Силичи» курортлари энг кўп овоз олган. Ундан кейинги ўринни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинидаги «Чимбулоқ» дам олиш маскани эгаллаган. Респондентларнинг 16 фоизи Озарбайжоннинг «Шахдаг» ва «Туфандаг» қишки курортларига овоз берган.

Сўровноманинг қолган иштирокчилари эса «Цахкадзор» (Арманистон), «Қоракўл» (Қирғизистон) ва «Чимён» (Ўзбекистон) тоғ-чанғи курортларини маъқул кўрган.