МИБ катта суммадаги иссиқхонани мусодара қилди

0

 

Мажбурий ижро бюроси Бухоро шаҳар бўлими иш юритувида Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг ҳукмига асосан судланувчи Ҳ.Ш ва бошқаларнинг жиноят иши юзасидан етказилган зарарларни қоплаш мақсадида Бухоро шаҳридаги 1 га. ҳажмли иссиқхонани мусодара қилиш ва иш бўийча 3.482.299.918 сўмлик зарарни қоплашга қаратиш, зарар суммасидан ортиб қолган пулларни давлат эгалигига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Ижро ҳаракатлари давомида, “Ер тузиш ва кадастр хизмати” ДУК Бухоро шаҳар бўлими томонидан 06.12.2018 йилда Бухоро шаҳридаги 1 га. ҳажмли иссиқхона бўйича кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, гувоҳнома расмийлаштириб берилган.
Экспертлар хулосасига кўра иссиқхона 1.728.660.415 сўмга баҳоланиб, давлат ижрочиси томонидан электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилди.
Мулк сотилганидан сўнг, қарздорлик учун йўналтирилади.