Қашқадарёда улфатчилик ўлим билан якун топди…

0

Шу йил 17 январ куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яқин дўстлар учрашиб, улфатчилик қилишга келишишганди. Спиртли ичимликни меъёрдан кўп ичиш оқибатида кайфлари ошиб қолди. Олдинига кайфда баҳслашишди. Бу кейинчалик муштлашувга айланди. Бирови иккинчисини шу қадар қаттиқ калтаклабдики, Ю. Х. исмли жабрланувчи касалхонага олиб кетилди. Афсуски, олинган жароҳатлар ўта жиддий экан. Врачлар қанча ҳаракат қилишмасин, Ю. Х. вафот этди.

Қотил қўлга олинган. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.