4 балли ер силкиниши юз берди

0

Тожикистонда ерости силкинишлари юз берди, зилзила маҳаллий вақт билан 9.33 қайд этилган, деб хабар берди Kun.uz нашри.

«Ерости силкинишлари ўчоғи Душанбе шаҳридан 10 километр масофада бўлган. Эпимарказда ерости силкинишлари кучи 4 баллни, Душанбеда 3-4 баллни ташкил этди», деган агентлик суҳбатдоши.

Мамлакат фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати ер силкиниши натижасида қурбонлар ва вайронгарчиликлар ҳақида хабарлар келиб тушмаганлигини маълум қилган.