БИР ТУТАМ КУЛГИМ БОР, КУЛМАЙСИЗМИ?..

0

 

* * *

 

Корхона директори янги ишга қабул қилинган котибасига деди:

— Хў-ўш… Қаранг-а, қандай ажойиб ишларкансиз!.. Атиги иккитагина хатога йўл қўйдингиз холос-а!.. Майли, иккинчи сўзни ёзинг!

 

* * *

 

— Кўрдингми, бу туришда кўз кўр бўлиб қолиши мумкин!?

— Кўрмадим…

 

* * *

 

Дўконда харидор сотувчидан сўради:

— Кечирасиз, директорингиз қаерда ўтирибди?

— Ие, сиз унинг ўтирганини қаердан биласиз?

 

* * *

 

Кекса, кўзлари ҳам хиралашиб қолган отахон телевизор томоша қилиб ўтириб қичқирди:

— Кампир! Ҳой кампир!.. Қара, телевизорда анави бузуқиларнинг қилаб турган ишини! Ғирт беҳаё экан-ку булар!..

Кампир келиб телевизорга қараб қўйди-да, қарияни уришди:

— Қанақа беҳаё?.. Кўзойнак тақиб кейин томоша қилсангиз бўлмайдими? Бу Фидел Кастро. Овқатланяпти-ку уйида!

 

* * *

 

Икки дугона суҳбатлашяпти:

— Биласанми, туяқушнинг кўзи хира бўлгани билан ошқозони ҳатто тошниям ҳазм қилиб юбора оларкан.

— Оҳ, қандай яхши эр бўларди ўша туяқуш!

 

* * *

 

— Оддий аскар Тошматов, нега қаторда туриб қўшиққа жўр бўлмаяпсиз?

— Тишим оғрияпти.

— Ҳеч бўлмаса, «Вой-вой»лаб туринг!

 

* * *

 

Постда соқчи турибди. Дарахтлар орасидан номаълум овоз эшитилди.

— Тўхта, ким келяпти!?

— Тўхтадим.

Ярим соатдан сўнг. Соқчи:

— Ҳой, яна пича қимирламай тур, сигарет олиб келволай!

* * *

 

«Раҳмат»га ким қандай жавоб қайтаради?

Россияда: — Раҳматни чўнтакка солиб бўлмайди.

Исроилда: — Раҳматни касса қабул қилмайди.

Ўрта Осиёда: — Раҳматни нонга ўраб еб бўлмайди.

Хитойда: — Раҳматни таёқчага илиб еёлмайсан.

 

* * *

 

Автобусда.

— Ие, кўзингизга қарамайсизми?

— Қарай олмайман. Кўзларим протез.

— Нима деётганингизни биласизми ўзи?

— Билмайман. Бошим ҳам, тилим ҳам протез.

— Ўзингизга тегишли аъзоингиз ҳам борми?

— Ҳа, оёғим ўзимники.

***

 

Олтин тўй. Юбилярдан мухбир сўради:

— Сиз хотинингиз билан шунча йил бирга яшабсиз-у, бирор марта жанжаллашмабсиз. Бунга қандай эришдингиз?

— Биз тўйдан сўнг келишиб олдик. Жанжал чиқиши билан мен ҳожатхонага кириб беркинадиган бўлдим.

— Хўш?

— Мана, эллик йил ҳожатхонада ҳаёт кечирдим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади