Пахтачидаги масжидда ёнғин чиқди

0

2019 йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган «Хўжа Зиёвуддин жомеъ масжиди»нинг том қисми 40 кв.метр майдонда ёниб зарарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар берди.

Ёнғинни тахминий келиб чиқиш сабаби — масжиднинг том қисмига ўрнатилаётган гумбазни пайвандлаш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши.

Ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 181 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар йўқ.