Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида қорнинг қалинлиги бир метрга етди…

0

 

 

Маълумингизким, ўтган ҳафтанинг охирги куни республиканинг кўплаб ҳудудларида қор ёғди. Айрим жойларда дарров эриб ҳам кетди. Баъзи ҳудудларда эса қор шу қадар қалин ёққанки, ҳали-вери эрийдиган чамаси йўқ.

Масалан, Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида қорнинг қалинлиги бир метрга етган. Туманда яшовчиларнинг айтишича, бундай қорни анчадан бери кўришмаган экан.

Қуйида тумандаги Дўконхона ҳамда Оқработ қишлоқларида олинган суратлар намойиш этилади.