МХХ собиқ ходими: «Онамни ким қайтариб беради?»

2

Фарғона шаҳар, А.Навоий кўчаси, 62-уй, 53-хонадонда яшовчи Мўътабар Ғофурова бундан 9 йил муқаддам ноҳақ судланганида бир кун келиб барибир адолат юзага чиқишидан умидини узмаганди. Энди ҳақли савол туғилади: хўш, у нега бундай қисматни бошидан кечирди?

«Инсон ва қонун» газетасининг 22 январдаги 2-сонида шу ҳақда мақола чоп этилди. Бу ҳақда Xabar.uz нашри маълум қилди.

Мақолада келтирилишича, 1992-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси МХХ (ҳозирги ДХХ) Фарғона вилоят бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган капитан Мўътабар Ғофурова ноҳақ қамалган.

Қайд этилишича, М.Ғофурова МХХнинг вилоят бошқармаси бошлиғи билан гап талашиб қолган ва туҳматга учраган. Жиноий иш очилиб, гувоҳларни унга қарши кўрсатма беришга мажбурлашган. Ҳарбий суднинг 2009 йил 23 декабридаги ҳукмига кўра, М.Ғофурова Жиноят кодексининг 156-, 159- ва бошқа моддаларида айбдор деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан ҳамда 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. У жазо муддатининг 5 йилини ўтагач, амнистия актига асосан озодликка чиққан. Ҳарбий суд апелляция ҳайъатининг 2018 йил 29 майидаги ажрими билан М. Ғофурова бутунлай оқланган.

«Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганимда — 2014 йил 2 сентябрида менинг доғимда куйган онажоним Нурхон Ғофурова вафот этди. Мен қамалганимда 10 ёш бўлган ва бувисининг қўлида қолган яккаю ягона фарзандим Фарангиз Собиржонованинг эса гулдек болалиги хазон бўлди. Энди ўзингиз айтинг: бу йўқотишларим ва изтироблар ўрнини ким ва нима тўлдиради? Қолаверса, Жиноят кодексининг 230-моддаси ва 231-моддасига биноан мени ноҳақ жавобгарликка тортган шахсларнинг ўзи қонун олдида жавоб беришмайдими?» — деган Мўътабар Ғофурова.

2 ФИКРЛАР

  1. Жавоб беришмайди. Чунки улар каттакон. Бизда конун каттаконларни химоя килади. Кани мухбирлар ушбу мавзуни телевиденияга олиб чикиб охирига етказинглар етказа олмайсанлар кимдандир куркасанлар. Уша суд материаллари саклаб куйилгандир ким гувохлик берган (сохта) Хаммасини аниклаб жазо берларинг . ахир сохта гувохлик бериш жиноий жавобгарликка сабаб буладими.

    • Жуда тугри фикр билдирибсиз. Рахмат. Хаксиз. Мана 7 ойдирки, мани ноконуний жиноий жавобгарликка тортган, гувохларни манга нисбатан ариза езишга мажбурлаганлар ва уз хизмат ваколатидан фойдаланиб ходимларни шундай килишга мажбур килган собик бошлигим, «ман кичкина одамман, кулимдан хеч нарса келмайди, узингиз куриб турибсиз, сиз энди бардам булинг» деб мендан кечирим сураб хукм укиган коррупционер ва куркок судьяни конун олдида жавоб беришини талаб килиб куп маротаба Прокупатурага мурожаат килдим. Жиноят иши кузгатилди хам. Лекин кандайдир сирли корчалон айбдорларни каттик химоя киляпти. Шу сабабли жиноят иши кузгатиш хакидаги карор букор килиниб, гуеки «уларнинг харакатларида жиноят таркиби аникланмаганлиги» сабабли иш 83/2 билан ёпилди. Мани ноконуний жиноий жавобгарликка тортилганлигим хакидаги суд адрими, реабилитация этилгпнлигим, гувохларнинг курсатмаоари, уларнинг жиноятларини исботловчи далилий ашелар – буларнинг барчаси коррупционерлар учун умуман ахамиятсиз экан. Харбий прокуратурада погонлилар ишлагади ва улар конунга эмас, юкоридан бериладиган буйрукка буйсунишади.

Comments are closed.