Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 26 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун беихтиёр болаликка қайтишдан, болаликда эшитган эртакларни эслаб қолишдан сақланинг. Реал ҳаёт эртак эмас. У бошқача тусда давом этади. Масалан, моддий аҳволингизни яхшилаш учун орзулар эмас, балки ақл билан содир этилган ҳаракатлар ёрдамига таянишингиз керак. Бир қоп пул ҳеч қачон ғойибдан бошингизга тушмайди. Ташқарида ҳаво совуқ бўлса-да, тез-тез чиқиб тоза ҳаводан нафас олишингиз тавсия қилинади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

26 январда омад сари талпинишда давом этасиз. Лекин ҳушёр бўлмасангиз, у сиздан дафъатан юз ўгириб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Нимаики ишга қўл урманг, ўз кучингизга қаттиқ ишонинг. Кун давомида жуда қизиқарли бир машғулот топиб олишингиз кутилади. Бу машғулот чарчаган лаҳзаларингизда кўмак бериши мумкин. Оила қурмаганларнинг баъзилари интернет орқали хорижлик инсон билан танишиб қолишлари кутилади. Эҳтиёт бўлинг. Ҳалитдан сирингизни бой бериб қўйманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Кунингиз ёрқин ҳодисалар ҳамда лаҳзаларга бой бўлади. Улар шахсий ҳаётингиз ва моддий аҳволингизга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Куннинг иккинчи ярмида яқин дўстлардан бири билан кўришиб қолишингиз ёки саёҳатга отланишингиз мумкин. Агар истакларингиз кучли бўлса, эзгу мақсадларга ҳам шунча тез етишасиз. Фақат кучингизни ақл билан сарфланг. Ёлғонларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Одам кўп тўпланадиган жойлардан ўзингизни олиб қочинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

26 январ куни чин кўнгилдан дам олишингиз қийин. Негаки, рўзғор ташвишлари дам олишга қўймайди. Қолаверса, харажатларингиз ҳам кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Шамоллаб қолишни хоҳламасангиз, профилактика амалларига алоҳида эътибор қаратинг. Шахсий ҳаётингизда туб бурилиш юзага келиш эҳтимоли бор. Бу жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизга қайсидир жиҳатдан таъсир кўрсатиши турган гап. Саломатлигингизни асранг. Грипп юқтиришдан сақланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Дўстларингиз, қариндошларингиз бугун сизни нима биландир хурсанд қилишлари кутилмоқда. Бир дунё ёқимли хабарлар эшитасиз. Яқин келажакда оилангизда тантаналар ташкил этиш, саёҳатга чиқишни режалаштирасиз. Муаммолардан ташвиш чекманг. Улар тез фурсатда бартараф этилади. Муҳаббатда хаёлпарастликдан воз кечиб, масалага реал кўз билан боқинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг. Кечқурун тоза ҳавода кўп вақт пиёда сайр қилинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

26 январда иш ва оилангиздан бирини танлашингизга тўғри келади. Тўғри, иккаласи ҳам сиз учун муҳим. Аммо бугун муваффақиятга эришиш учун оила ёки иш билан кўпроқ машғул бўлишингиз талаб этилади. Қариндошлар билан муносабатларда кутилмаган драма юзага келиши мумкин. Ён беринг. Муаммоларни барибир ёлғизликда бартараф эта олмайсиз. Кечқурун спиртли ичимликлар истеъмолидан тийилинг. Ичкилик ҳеч кимга яхшилик келтирмайди.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Кунингиз сохта хушомад ва ёлғонларга қоришиқ кечиши кутилмоқда. Улар ҳаётнинг турли жабҳаларида юз кўрсатади. Хавфли вируслар ва шамоллашдан фаол терапия сизга катта ёрдам беради. Молиявий масалада қайғу чекмасангиз ҳам бўлади. Сиз муаммоларни бир зарбадаёқ жой-жойига қўя оласиз. Заҳирадаги пулларни сарфлашга тўғри келса, тафаккурга суянинг. Шундай суянингки, инқироз соя солмайдиган бўлсин.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

26 январ куни тақдир сизга бир неча кутилмаган совғаларни ҳадя этади. Кун давомида ҳар қандай хавфни илғашингиз билан дарҳол режаларни ўзгартиришга ҳаракат қилинг. Қўшимча даромадли иш излаётган бўлсангиз, олдин бу ишни атрофлича ўрганиб чиқишингиз тавсия этилади. Интернетдаги кўп маош таклиф қилинадиган ишларга қараб ҳам қўйманг. Ҳаммаси ёлғонга қоришиқ. Кечқурун айримларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши, айримлар эса олис сафарга отланишлари мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Қалбингиздаги шубҳалар ва тушкунликлар сизни эмоционал жиҳатдан абгор этиб қўйиши мумкин. Шунинг учун имкон доирасида ҳазил-мутойибага кенг ўрин беринг. Режаларингиз, ички сирларингизни бошқаларга гуллаб қўйманг, кўз тегади. Муҳаббатда сиздан ҳазил-мутойибага мойиллик ва тажриба талаб этилади. Оиласиз бўлсангиз, тажрибангиз етарли бўлмаса, тажрибаси борлардан маслаҳат сўранг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

26 январда ўз муаммоларингиз, хаёлларингиз денгизига шўнғийсиз. Шу қадар чуқур шўнғийсизки, ишхонангиздаги раҳбарлар ва ҳамкасблар ҳам буни тез илғашади. Билинг, сиз иш жойингизда фақат иш ҳақида ўйлашингиз, муаммоларни бартараф этишда фаоллик кўрсатишингиз керак. Молиявий муаммоларни бартараф этишда деярли тўсиқларга учрамайсиз. Лекин сал бўшашсангиз, вазият буткул бошқа тарафга ўзгариб кетиши ҳеч гап эмас. Шубҳали лойиҳаларга таваккал пул тикманг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Эмоционал ва ижодий жиҳатдан бугун юқори чўққиларда бўлишингиз кутилмоқда. Ишларни шу қадар тез адо этасизки, барчани ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур эта оласиз. Молиявий масалада ҳам прогресс кўзга ташланади. Асосийси, бўшашмаслик, ўз куч ва имкониятларингизга ишонишингиз керак. Оиласизлар муҳаббатда ишонч масаласига алоҳида эътибор беришлари керак. Бўлғуси жуфтингизни янада чуқурроқ ўрганинг. Бу келажакдаги ҳаётингизда асқотади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни ўз вақтида ичинг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

26 январ куни ишда, муҳаббатда ва шахсий ҳаётда бой тажрибангизни ишга солинг. Бу молияда ҳам керак бўлади. Яхши таниш бўлмаганлар билан камроқ мулоқот қилинг. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига жўнаб кетиши мумкин. Бироқ сафар сизни чарчатишдан бошқасига ярамайди. Илож қанча. Буни иш деб қўйишибди. Раҳбарларнинг буйруғини муҳокама қилиб бўлмайди. Худо қувват берсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади