Диққат, Тошкент шаҳрида бир кеча-кундузнинг ўзида икки ўқувчи қиз йўқолиб қолди!!!

0

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, 24 январ куни соат тахминан 15: 40 ларда 2005 йили таваллуд топган Анварова Фарангиз Хайрулло қизи Чилонзордаги уйидан кўчага чиққан-у, изсиз ғойиб бўлган.

Асосий белгилари: Бўйи 155-160 см, буғдойранг, сочи узун ва жигарранг, кўз қорачиғи ранги ҳам жигарранг.

Уйдан чиққан маҳал эгнида қора рангли калта куртка, оқ жемпер, қора юбка ва узун пайпоқ, қора туфли бўлган.

Эртаси куни, яъни, 25 январда Тошкент шаҳар Сирғали туманида 2003 йили туғилган Маннопова Диана Андреевна уйдан чиқиб, ортга қайтмаган.

Асосий белгилари: Бўйи 160-165 см, юз тузилиши оппоқ, сочлари узун ва жигарранг, кўзлари мовий.

Йўқолган куни қизнинг эгнида тўқ сариқ куртка, оқ кофта, тўқ кўк рангдаги юбка ва қора этик бўлган. Айрим маълумотларга қараганда, Диана ўша куни онаси билан жанжаллашиб қолган-у, зарда қилиб уйдан чиқиб кетган. Уни охирги марта «Қўйлиқ-5» да кўришган экан. Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси икки қизни кўрганлар, қаердалигидан хабардорлар бўлса, «102» телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўрайди.