Тошкент шаҳрида автоҳалокат!!! Қурбонлар уч киши!!!

0

 

Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, шу йилнинг 25 январидан 26 январига ўтар кечаси Экопаркдан унча узоқ бўлмаган ҳудуддаги Абдулла Қодирий кўчасида автоҳалокат содир бўлган. 25 ёшли Аҳрорбек Т. бошқарувидаги «Нексия-3» автомобилида тезликни керагидан ортиқ даражада ошириши туфайли бошқарувни йўқотган ва реклама баннери ўрнатилган симёғочга бориб урилган. Оқибатда машина салонидаги икки киши ва ҳайдовчи фожиа юз берган жойда ҳалок бўлган. Учинчи йўловчи (аёл киши) ўта оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.