Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 27 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун рақобатчилар кутилмаганда йўлингизга кўндаланг бўлади. Ваҳоланки, уларни сиз ҳеч қачон ўзингизга рақобатчи деб ҳисобламагансиз. Шахсий бизнесингиз бўлса, айрим пули борларни ўз томонингизга оғдириш учун имконият туғилади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда ҳам сезиларли даражада мушкулотларга дуч келишингиз мумкин. Кечки пайтга бориб яқин дўстларингиздан бири сизга янги ғояни таклиф этади. Ўйлаб кўринг, маъқул келса, ҳамкорлик қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

27 январда нимаики ишга қўл урманг, тезкорлик талаб этилади. Қайсарликдан нари бўлинг. Агар иш бажаришда кимдир сиз билан пойга ўйнашни ихтиёр этса, имкон беринг. Барибир тезкорликда сизга етадигани бўлмайди. Кун давомида яқиндагина дўстлашган ҳамкасб билан орангизга совуқчилик тушиши мумкин. Сиз бу одамнинг фақат пул, шахсий манфаати йўлида дўст тутинишини англаб етасиз. Кечқурун сафарга отланасиз ва сафар сиз учун омадли кечади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Шахсий бизнеси борлар учун бизнесни янада тараққий эттириш йўлида янги имкониятлар эшиклари очилади. Бундан унумли фойдаланиш ёки ўтказиб юбориш ўзингизга боғлиқ. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида малакани ошириш учун семинарларда, тренингларда иштирок этишингиз керак бўлади. Оиласизларнинг айримлари кечқурун азалий орзуларидан бири бўлмиш романтик учрашувга чиқишади. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

27 январ куни миянгизда буюк режалар тинчингизни бузиб турган бўлса-да, маълум муддатга ишқий саргузаштларга берилишингиз кутилмоқда. Билинг, ишқий саргузаштлар вақтинчалик машғулот. Буюк режаларни адо этилишсиз қолдиришингиз ҳаётдаги энг жиддий хатоингизга айланиши мумкинлигини унутманг. Тадбиркорларнинг хорижлик ҳамкорлар билан бирга амалга оширадиган ишлари муваффақият келтиради. Агар сизга куннинг иккинчи ярмида олис сафарга отланишни таклиф этишса, бажонидил рози бўлинг. Бу сафар сизга моддий тўкинлик келтиради. Овқатланишда режимга амал қилинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз фавқулодда фаолликда ўтади. Ҳеч ким сизга халал бера олмайди. Тўхтатиб қола билмайди. Шахсий муаммоларингиз ҳақида нотанишларга, дўст бўлмаган одамларга гапириб ўтирманг. Нотанишлар билан мулоқотда жуда эҳтиёт бўлинг. Кечқурун олис сафарга жўнаб кетишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга фақат муваффақият ва мўмай даромад ҳадя этмоқчи. Фақат серқатнов йўлларда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

27 январда моддий аҳволингиз билан боғлиқ шахслар иштирокида жиддий муаммолар ҳақида маслаҳатлашишингиз лозим бўлади. Иш бажаришда тезкорлик бўйича барчани ортда қолдирасиз. Лекин пул билан боғлиқ ишларни адо этишда таваккалчиликка йўл қўйманг. Бу сизни инқирозга юз туттиради. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўз вақтида муолажалар олишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Эрталабданоқ энг муҳим ишларни бажаришга киришасиз. Шу ишлар қанча тез ва сифатли бажарилса, даромади ҳам шунча бўлади. Кун давомида профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингиз доирасида қўшимча билимлар олишингизга, курсларга қатнашингизга тўғри келади. Кўпчилик кечга қадар турли манзилларга бориб келиши кутилади. Шу югур-югурлар сизга моддий фаровонлик тақдим этади. Кечқурун ёқимли харидларга қўл урасиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

27 январ куни фақат янги ишларга қўл уришингиз тавсия этилади. Майда-чуйда ишлардан чарчагансиз. Шунинг учун иложи борича катта ишларга қўл уринг. Тушдан кейин кимдир сизга сердаромад ишда ҳамкорлик таклиф қилиши мумкин. Дарров рози бўлинг. Бундай ишлар ҳар куни ҳам кўндаланг бўлавермайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Бугун бировларни ранжитмасликка ҳаракат қилинг. Кўча таомининг яқинига ҳам йўламанг. Заҳарланишингиз хавфи бор.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Куннинг биринчи ярмида ҳар жиҳатдан сизга мос, ҳамфикр, қизиқарли инсонлар билан танишувларни бошдан кечирасиз. Ишларингиз юришиш палласига кириши ҳам шундан бошланади. Оиласиз бўлсангиз, ишларингиз шунчалар кўп бўлишига қарамай, учрашувга боришга ҳам улгурасиз. Тадбиркорлар янги бизнес келишувни имзолаб, қўшимча даромадга эга бўлишади. Саломатлигингизни асранг. Кун мобайнида кайфиятингиз илкис тушиб кетиши, қон босимингиз сакраш эҳтимоли бор.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

27 январда нима ишингиз бўлса, яқин дўстлардан бири ёрдамга келади. Шу ёрдам натижасида кайфиятингиз ҳам юқори чўққиларда бўлади. Моддий аҳволингиз кечга бориб яхшиланади. Аммо шахсий ҳаётингизда жанжалли вазиятлар юзага келиши мумкин. Баъзи ишларда омадсизликка юз тутишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Асабларни асранг. Эмоцияга эрк бериб қўйманг. Киссавурлар таъқибида қолишдан сақланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой ўтади. Дам олишга ҳам, ишлашга ҳам алоҳида вақт топа оласиз. Одамлар билан мулоқотда тингловчи ролини ўйнаганингиз маъқул. Шуниси тинчроқ. Шунда иш ҳам, шахсий ҳаёт ҳам меъёрида бўлади. Спорт, йога билан шуғулланиш, сурункали хасталикларга қарши муолажалар олиш муваффақиятли кечади. Фақат хасталикка таслим бўлмасангиз бас, ҳаммаси яхши бўлади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

27 январ куни асосий вақтингиз ўзга ҳудудларга бориш, иш битириш учун елиб-югуришдан иборат бўлади. Бундан ташқари, кимлардир ёрдам сўраб мурожаат этади. Уларнинг ҳам кўнглини қолдирмай дейсиз. Рўзғордаги буюмлар, жиҳозларнинг баъзилари бузилиши кутилади. Кечқурун йирик харажатларга тушишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда ҳаддингизни билинг. Тақиқланган амаллардан тийилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади