Месси: «Барселона» атайин Кубокдан чиқиб кетмоқчи дейишганди»

0

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Севилья»га қарши Испания Кубоги чорак финал жавоб ўйинида (6:1) қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Форвард ушбу баҳсда гол уриб, голли пас берди. Бундан ташқари у ўзи ишлаган пенальтини Коутиньога берди.

«Барселона» атайин Кубокдан чиқиб кетмоқчи, уларга бу соврин керак эмас дейишганди. Барча мусобақаларда соврин учун курашамиз, бу бизнинг вазифамиз.

Гол ургунимча вазиятлардан фойдалана олмадим. Аммо жамоадошларим ўз вазиятларини голга айлантиришди ва навбатим келганида ҳаммаси ҳал бўлганди. Жамоамиз жуда яхши ўйнади ва кейинги босқичга чиқдик» – дейди аргентиналик форвард.

Championat.asia