UFC президенти Хабибнинг дисквалификацияси ҳақида: «Бу жуда қаттиққўллик»

0

UFC президенти Дана Уайт Невада спорт комиссияси Хабиб Нурмагомедовга берилган жазога ўз муносабатини билдириб ўтди.
«Мен жудаям ҳайрон қолдим. 500 минг доллар жарима ва ярим йиллик четлатиш. Шунингдек, Хабиб Невада спорт комиссияси шартларини ҳам бажаради. Бу қаттиққўллик.

Комиссия жанг олдидан бўладиган трешток учун жазоламоқчими? Бу аҳир жангку. Бу ерда худди Хабиб ва Конор каби бир-бирини ёқтирмайдиган спортчилар ҳам учрашиб туришади. Спортчилар бир-бирини ҳақорат қилишади. Али ва Фрейзернинг жангини ҳам бир эслаб кўринг. Ўшанда у рақиби томон даҳшатли гапларни гапирганди», – деди Дана Уайт.

Olamsport.com