Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 3 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Нималардир ҳақида билгингиз, нималарнидир ўргангингиз келса, меъёрни билинг. Йўқса, ёқимсиз вазиятда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кун давомида таомни оз-оздан, тез-тез истеъмол қилинг. Таваккалчиликдан қочинг ва спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг. Аёллар куннинг иккинчи ярмида косметолог қабулига шошилмасалар бўлмайди. Лекин айримларга турли косметик ниқоблар аллергия бериши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Саломатликни асранг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

3 февралда сиз учун янги омад йўллари очилиш арафасида турибди. Бугун мўмай даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Гарчи уч-тўрт жойда ишласангиз ҳам барибир насибангиздан кўпига эгалик қила олмайсиз. Ундан кўра куч ва имкониятларни йирик мақсадларга етиш учун асраб қўйинг. Бу мақсадлар яқин орада юз кўрсатади. Башарти меҳнат таътилида бўлсангиз, оилангизни олиб қаерлардадир сайр қилишингиз мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Эрталабдан чигал вазиятларда қолсангиз, бу ҳолатдан чиқиб кетишнинг енгил ва фойдали усулларини ўйлаб топишингиз тавсия қилинади. Бугун пул ҳам, муваффақият ҳам ҳаракатингизга яраша бўлиши кутилмоқда. Эски қадрдонлардан бири билан қўнғироқлашиб, суҳбат қуриш сизга аъло кайфият ҳадя этади. Куннинг иккинчи ярмида айримлар фавқулодда сафарга отланишлари мумкин. Баъзилар эса кечқурун оила аъзолари учун йирик харидларни амалга оширишади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

3 феврал куни эрталабдан ғалаба кайфиятига кира олсангиз, сизни кутаётган кўнгилсизликлар ва йўқотишлар барҳам топади. Ҳар қандай ишни ўзингизга ҳаддан зиёд ишонган ҳолда амалга оширинг. Агар шахсий бизнесингиз бўлса, шерикларнинг энг ишончлиларини танланг ва улар билан ҳамкорликда иш олиб боринг. Тадбиркорлар учун хориж компаниялари билан фойдали шартнома имзолаш имконияти бор. Ундан унумли фойдаланинг.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Кунингиз турли тўсиқларга бой кечади. Сиз уларнинг ҳар бирини енгиб ўтишга масъулсиз. Маънан юксалиш, руҳан кучли бўлиш учун имкониятларингиз етарлича бўлади. Улардан қандай фойдаланиш эса ўзингизга боғлиқ. Эзгу мақсадлар йўлида олға қадам ташлаш асносида янги ва садоқатли дўстлар орттиришингиз кутилмоқда. Уларнинг баъзилари шахсий ҳаётингизда сизга тенг шериклик қилиши ҳам мумкин. Шахсий автомобилингизда сафарга отланиш фикридан воз кечинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

3 февралда оилалилар шахсий ҳаётда яқин қондошлардан бири билан жанжаллашиб қолишлари мумкин. Илгари айтилганидек, бундай вазиятларда ғалабага фақат сукут сақлашгина олиб бора олади. Саломатликни мустаҳкамлашда соғлом турмуш тарзи ҳамда алоҳида муолажалар ёрдам беради. Контрастли душ қабул қилиш, нафас машқларини бажариш организмни тоблайди ва иммунитетни кўтаради. Овқатланишда ҳам режимга амал қилишингиз тавсия қилинади.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Шошма-шошарлик билан амалга ошириладиган ишнинг сифати бўлмайди. Ишга ижодий ёндашинг, бой тажрибангизга суянинг. Ана шунда мақсадга албатта эришасиз. Оила қурмаганлар кун давомида романтик танишувни бошдан кечириш имконига эга бўлишади. Бунинг учун ишларни сал вақтлироқ тугатиш, атрофга тийрак кўз билан боқиш керак, вассалом. Фириб ҳамда сохта хушомадлардан қочинг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

3 феврал куни режалаштирилган барча ишларингиз амалга ошади. Яна бунга қўшимча ўзингизга бўлган ишонч ортади. Молиявий йўқотишларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин бундан ҳеч ким суғурталанмаган. Қолаверса, заҳирангиздаги пуллар етарли. Пулсиз қолиб кетмайсиз. Кечки пайт фавқулодда сафарга отланишингиз эҳтимоли бор. Сафар сизга молиявий тўкинлик ҳам тақдим этади. Соғлиқ масаласида кичик муаммолар туғилиши мумкин. Об-ҳавога қараб кийинишингиз тавсия этилади.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Пулни керак-нокерак шамолга совуравермаслигингиз моддий аҳволингиз яхшилигича қолишини таъминлаши мумкин. Қолаверса, дўстлар, атрофдагилар билан мулоқотда ҳар бир гапингизни ўйлаб тилга кўчиринг. Асабийлик, жиззакилик катта жанжалларга сабаб бўлиши турган гап. Муҳаббатда ёлғонларга чув тушиб қолишдан сақланинг. Оиласизлар бу масалада алданишга мойил бўлишлари мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Ўзингизни асранг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

 

3 февралда қиз-жувонлар эрталабданоқ ташқи кўринишини ўзгартириш пайига тушиб қолишади. Шу ниятда гўзаллик салонига чопасиз. Албатта, бу яхшиликка. Атрофдагилар билан муносабатларда қарама-қаршиликлар, баҳсли лаҳзалар, жанжаллар юзага келиши кутилади. Молияда эса шубҳали лойиҳаларга таваккал пул тикманг. Чув тушасиз. Бу мағлубият анча пайтгача сизни абгор қилиб қўяди. Борига шукр қилинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Куннинг биринчи ярмида оммавий тадбирларда иштирок этишингиз кутилмоқда. Тадбирлар баҳонасида истеъдодингизни, ораторлик қобилиятингизни кенг намойиш этиш имконига эга бўласиз. Ишонинг, бу намойиш сизнинг фойдангизга ишлайди. Сиз янги ҳомийлар, ҳамкорлар топасиз. Шахсий ҳаётга эса бугунча вақтингиз қолмаслиги мумкин. Ана шу нарса яқинларингиз билан орангизга совуқчилик тушишини таъминлаши эҳтимолга яқин. Масалага хотиржам ёндашишингиз тавсия этилади.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

3 феврал куни йирик лойиҳаларга таваккал пул тикиш таклифи киритилса, бош тортинг. Ўша пулларни оилангизга, фарзандларга ёқимли совғалар олиш учун сарфланг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, спорт билан шуғулланиш ва танани чиниқтириш муваффақиятли кечади. Бош ва оёқ оғриғи безовта қилса, халқона даволаш усулларига мурожаат этинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади