Мева-сабзавот маҳсулотлари нархи қимматлашмоқда

0

Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган 2019 йилнинг январь ойида Ўзбекистон Республикаси истеъмол секторидаги инфляция даражаси ҳақидаги маълумотда 2019 йилнинг январь ойида мева ва сабзавот маҳсулотлари нархлари ўртача 8,3 фоизга ўсган.

Цитрус мевалари нархларини 1,0 фоизга арзонлашганлигини ҳисобга олмаганда, деярли барча турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлари нархларида ўсиш кузатилган.
Алоҳида турдаги мева-сабзавот маҳсулотларининг истеъмол

нархлари индекси – 2019 йил январь 2018 йилнинг декабрига нисбатан, %

2019 йилнинг январь ойида мева-сабзавотлар гуруҳи таркибига кирувчи маҳсулотлардан узум (1,3 баравар), тарвуз (22,0 %) ва помидор (16,3 %) нархларининг юқори даражада қимматлашганлиги қайд этилган.

Шунингдек, инфографика маълумотларида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлардан ташқари ошқовоқ (8,6 %), бодринг (8,0 %), саримсоқ (5,1 %), тузланган бодринг ва помидор (3,4 %), лавлаги (1,7 %), ёнғоқ (1,2 %), қуритилган мевалар (1,1 %) нархлари ҳам қимматлашган.

Йиллик маълумотлар таҳлилига кўра (2019 йил январь 2018 йилнинг январига нисбатан), мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари ўртача 5,0 фоизга қимматлашди. Ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархлари орасидаги ўзгариш доираси нисбатан кенг бўлди. Карам нархлари максимал даражада қимматлашиб (2,5 баравар), саримсоқ нархлари эса аксинча минимал даражада (43,5 %) арзонлашди.