Микротўлқинли печда пиширилган бананли кекс

0

Иссиқ чой билан бирга истеъмол қилиш учун бир неча дақиқада тайёрласа бўладиган мазали ширинлик тайёрлашни истайсизми? Ундай бўлса микротўлқинли печда тайёрланиладиган бананли кекс рецептини эътиборингиздан четда қолдирманг.

Барча керакли масаллиқларингиз қўл остингизда бўлса, унда тайёрлаш жараёнига 10 дақиқагина вақт сарфлайсиз холос.

Биринчи бўлиб, бананлар тўғраб, санчиқ ёрдамида эзиб майдалаб олинади. Бананли пюре устидан шакар, тухум ва эритилган сариёғ солиниб, аралаштирилади. Устидан ун, қабартма, долчин, туз ва сут солиниб, аралаштирилади. Хамир иссиққа чидамли идишга қуйилади ва микротўлқинли печда (850-1100 вт) 8 дақиқа давомида пишириб олинади. Хоҳишга қараб, устига шакар упаси ёки шоколадли глазур билан безатиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!